1

Фарғонадаги газ “заправка”даги тартибсизликка ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 09.12.2022, 11:48
Фарғонадаги газ “заправка”даги тартибсизликка ойдинлик киритилди

Интернет ижтимоий тармоқларида “Фарғона вилояти Учкўприк туманида газ қуйиш шаҳобчасида тартибсизликлар юз бермоқда экан" сарлавҳали видеохабар тарқалди.

Ҳолатга Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 8 декабрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани, Буйрак МФЙ ҳудудидаги автомабилларга газ қуйиш шаҳобчасида фуқро Ҳ.Қ. ўз бошқарувидаги "Нива" русумли автомашинасида газ қуйиш шаҳобчаси ёпилгандан сўнг,  қайрилиб олиш мақсадида ён тарафдаги тўсиқдан автомашинасида ўтиб кетмоқчи бўлган ва видеотасвирдаги ҳолат келиб чиққан.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Фуқароларимиздан юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат билдирилмай туриб ноўрин хулосага бормасликларини, ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ахборотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1