Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
"Табиий газ ва электр энергияси учун тарифларни қайта кўриб чиқиш жараёнида, экспертлар томонидан базавий тарифларни ўзгаришсиз қолдириб, маълум бир миқдордан кўпроқ истеъмол қилинган ҳолатларда унинг нархини кескин ошириш бўйича таклифлар берилган. Ҳозирги кунда мазкур таклифлар Ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда",–деди Шерзод Ходжаев.






