АсосийJamiyat

Энди "свет" бир суткада атиги икки соат ўчирилиши аниқми? (видео)

'Энди "свет" бир суткада атиги икки соат ўчирилиши аниқми? (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энергия ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Режали ўчириш жадвалларига қай даражада амал қилинади? Бир суткада электр энергияси атиги 2 соатга ўчирилиши аниқми?

— Бугунги кунда ишлаб чиқарилиб етказиб берилаётган электр энергияси ҳамда ҳақиқий эҳтиёж ўртасидаги тафовут бир мунча катта. Бу тафовутни қоплаш учун суткасига икки соат ўчириш етарли эмас, лекин бир ўчиришда икки соатдан ошмаслик чоралари кўрилиши таъминланади.

Таъкидлаш жоизки, режали ўчиришлар энерготизимда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг етмаган ҳолатларида амалга оширилади. Лекин бундан ташқари авариявий ўчиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бундай ҳолатларда авариянинг туридан келиб чиққан ҳолда уни бартараф этишга бир мунча кўпроқ вақт сарфланиши мумкин.

Кўриб турган бўлишингиз керак, ижтимоий тармоқларда ҳам бугунги кунда электромонтёрларимиз, авариявий бригадаларимиз 24 соат иш режимига ўтказилган. Об-ҳаво шароитига ва сутканинг вақтига қарамасдан тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш учун 500дан ортиқ махсус бригадалар шакллантирилган. Уларда барча керакли материллар мавжуд ва техника билан жиҳозланган. 



Агарда, электр таъминотидаги узилиш икки соатдан ортиб кетса, ҳудудий электр тармоқларининг 1154 қисқа рақамига мурожаат қилган ҳолда мавжуд муаммо ҳақида айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар