АсосийSport

Таэквондо WТ: Улуғбек Рашитов якуний Гран-принида совриндор бўлди

'Таэквондо WТ: Улуғбек Рашитов якуний Гран-принида совриндор бўлди'ning rasmi

Бир неча кун олдин Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича старт олган йилнинг якуний Гран-при мусобақаси якунланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Ушбу мусобақада иштирок этган Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Рашитов ушбу натижа эвазига ўз ҳисобига Париж-2024 Олимпиадаси учун 60 очкони қўшиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар