АсосийJamiyat

Гулистон шаҳридаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди

'Гулистон шаҳридаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

ФВВ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, бугун, 10 декабрь куни соат 19:23 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 4-мавзеда жойлашган озиқ-овқат дўконининг омборхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:27 да қуршаб олинган ва соат 19:30 да ўчирилган. 

Ёнғин натижасида дўкон омборхонасининг тахминан 30 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар