Марокаш терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионати чорак финалида Португалияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувдаги ягона голни Юссуф Ан-Нассири муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, Марокаш терма жамоаси - тарихда ЖЧ ярим финалига чиққан биринчи араб ва Африка жамоасига айланди.
Марокашнинг ярим финалдаги рақиби Англия - Франция ўйинидан сўнг маълум бўлади.
Маълумот учун: Португалия жамоаси ҳужумчиси афсонавий Роналдо учун бу ўйин Жаҳон чемпионатининг энг сўнггиси бўлди.