Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилиши режалаштирилган "Жоме масжид" учун очилган банк картасига тўпланган эҳсон пуллари ўғирланди. Бу ҳақида ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Эҳсон йиғиш учун телеграмда эълон қолдирилгач, ўзини Россия Федерациясида ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 АҚШ доллари пул ўтказмоқчи эканлигини билдиради. Банк карта бошқаруви учун келган СМС-хабарни қўлга киритгач, пластикдаги мавжуд 73.400.000 сўм пулларни ўзлаштириб олганган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 1996 й.т., Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 2002 й.т., Н.Ж.лар содир этганлиги аниқланган.
Жиноятчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






