АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яшил энергетикага ўтиш бўйича умумий қиймати 3 млрд АҚШ доллари бўлган 10 та халқаро битим имзоланган

'Ўзбекистонда яшил энергетикага ўтиш бўйича умумий қиймати 3 млрд АҚШ доллари бўлган 10 та халқаро битим имзоланган'ning rasmi

Умумий қуввати 2897 МВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан 10 та битим имзоланган.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 млрд АҚШ доллари бўлиб, хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.

2021 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида 100 МВт қувватидаги, 2022 йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 100 МВт қувватидаги қуёш электр станциялари иш бошлади.

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак тумани, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Сурхондарё вилоятининг Шерообод туманида, Навоий вилоятининг Нурота тумани, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 1197 МВт қувватдаги 5 та қуёш ва шамол электр станциялари, шунингдек, 2024-2025 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманлари ҳамда Навоий вилоятининг Томди туманида 1500 МВт қувватдаги 3 шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.

    Бошқа янгиликлар