Сал аввал Россияда яна урушга мигрантларни жалб қилиш учун катта тарғибот ишлари бошлангани ҳақида хабарлар пайдо бўди. Ижтимоий тармоқларда Москава шаҳридаги метроларда, ўзбеклар кўп юрадиган жойларда Россия фуқаролиги берилишини айтиб, уру Ижтимоий тармоқларда бу борада видеоҳавола ҳам тарқалди.
"Россия Қуролли Кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганингизда, сиз Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин", — дея ёзилганди эълонда
Айни пайтда Москвадаги автобуслардан ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида Россия фуқаролиги эвазига армияда хизмат қилиш ҳақидаги мурожаатлар ёзилган эълонлвр олиб ташланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Эълонлар "Сахарова" миграция маркази раҳбариятининг илтимосига биноан МЦ1, МЦ2 ва МЦ3 йўналишларидаги автобусларда икки ой муддатга жойлаштирилган. Ҳозирда хабарлар эфирдан олиб ташланди", - Москвадаги автобуслар ва электроавтобуслар учун масъул бўлган "Мосгортранс" хабарида.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантириш билан чиқиб, Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраган эди.