Сурхондарёдаги газ "заправка"ларга чекловлар жорий этилди

ЖАМИЯТ 12.12.2022, 10:11
Теглар: Сурхондарё, заправка
Сурхондарёдаги газ "заправка"ларга чекловлар жорий этилди

Сурхондарё виялотидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ қўйиш компрессор шаҳобчалари (АГТКШ)га етказиб берилаётган табиий газ таъминотини вақтинчалик чеклаш бўйича режа-жадвал тасдиқланди.

Режага кўра, белгиланган АГТКШ жуфт кунларида соат 7-00дан 15-00 га қадар, айримлари эса тоқ кунларида соат 7-00дан 15-00га қадар табиий газ билан таъминланиши белгиланган.  

"Ҳурматли истеъмолчилар, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади. Ноқулайликлар учун барча истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда. 

 

 

Шарҳлар

"Эртага нима бўлади, билмайман. Булар тинч қўйишармикин..." Сурхондарёлик мактаб директори яна қамаб қўйилгани айтилгач, вазир ўзи алоқага чиқди (видео)

04.08.2023, 11:17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...
Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

27.07.2023, 10:12

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  Маълум қилинишича, жорий...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Сурхондарёда ҳамширани калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

24.10.2022, 13:30

Аввал хабар қилганимиздек, 18 октябрь куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1