Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 2022 йилнинг 18, 20, 23, 25, 27, 30 декабрь ва 2023 йилнинг 3, 6, 8, 10, 13, 15 январь кунлари "Тошкент –Урганч – Тошкент" йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилади.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
156-сонли "Тошкент — Урганч" йўналиши:
Тошкент 00:05 — Урганч 14:23
155-сонли "Урганч — Тошкент" йўналиши:
Урганч 17:35 — Тошкент 06:54
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
"Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: chipta.railway.uz ", деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.






