АсосийDunyo

Қозоғистон президенти ва бош вазирининг гапи бир жойдан чиқмади

'Қозоғистон президенти ва бош вазирининг гапи бир жойдан чиқмади'ning rasmi

Қозоғистонда ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Токаев нутқ сўзлаяпти, дея хабар бермоқда  "Zamon.uz".

"11 ойда иқтисодий ўзиш 4.6 фоиздан 2.7 фоизгача секинлашди. Инфляция сўнгги 14 йилда тарихий максимумга етди, у 19.6 фоизни ташкил этмоқда", — деган Президент.

Унинг қўшимча қилишича, жорий вазият аҳоли турмуш даражаси ва даромадларига салбий таъсирини ўтказяпти. Шу билан бирга Токаев одамлар бугуннинг ўзида катта ўзгаришларни кутаётганини айтган.

Ўз навбатида Қозоғистон бош вазири вазият Токаев айтганидан бироз яхшилигини таъкидлади. Масалан, ташқи савдо айланмаси январь-октябрь ойларида 34 фоизга ошганини ва 111 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилинган.

Аммо бош вазир Токаевнинг инфляция бўйича рақамлари ҳақиқатга мос келишини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, бунга геосиёсий таранглик, нархларнинг рекорд даражада ўсиши ва логистика алоқаларининг бузилиши сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар