Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳарида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг маълум қилишича, автоҳалокат бугун, 2022 йил 12 декабрь куни соат 12:00 ларда Олмазор тумани Фаробий кўчасида содир бўлган.
1972 йилда туғилган ҳайдовчи Т.К. "Captiva" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ш.К. бошқарувидаги “Cobalt” ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобилларга тўқнашган.
Ҳодиса натижасида "Spark" автомобили йўловчиси М.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






