АсосийJinoyat

Шаҳрисабзда имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

'Шаҳрисабзда имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди'ning rasmi

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Н.И. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 16 нафар фуқаронинг номига томорқачиликни ривожлантириш учун 307 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар