1

Эронлик 26 ёшли футболчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

СПОРТ 12.12.2022, 21:36
Эронлик 26 ёшли футболчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эроннинг “Раҳ-Аҳан”, “Трактор” ва “Гол-э Райҳон” клубларининг собиқ футболчиси Амир Наср-Азаданий ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Маълум қилинишича, Ислом Республикаси адлия тизими 26 ёшли собиқ футболчини Эрон “моҳаребеҳ” деб атаган жиноят – Тангрига қарши уруш учун осишни режалаштирган.

IranWire хабарига кўра, Азаданий оиласига полиция ва хавфсизлик кучлари томонидан бир неча бор таҳдид қилинган. Адвокат уларга сукут сақлашни буюрди. 

Кўп сонли собиқ ва ҳозирги Эрон спортчилари Наср-Азаданийни ҳимоя қилиш учун чиқиш қилди. Улар орасида энг машҳурлари Али Карими ва Меҳди Маҳдавикиядир. Карими ўлим ҳукмини бекор қилишга чақирди ва ижтимоий тармоқлар орқали собиқ футболчини қўллаб-қувватлашга чақирди. Амирни Германиядаги ёшлар терма жамоаси йиғинида кўрган Маҳдавикиа суд ҳукмидан хабар топгач, хавотир билдирди.

Футболчи авваллари ўйнаган Эроннинг “Трактор” футбол клуби вакиллари аллақачон ФИФАга ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Хабар эълон қилинаётган вақтда Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022да иштирок этган Эрон терма жамоасининг ҳеч бир футболчиси ёки мураббийи Азаданийнинг қатл этилишига муносабат билдирмаган. Фақатгина Алиризо Биранванд ижтимоий тармоқлардан бирида ўлим ҳукмини бекор қилишга чақирди, дарвозабон эса қатл этилиши арафасида турган шахснинг исмини тилга олмади.

Амир Наср-Азаданий илк бор 2014 йилда Теҳрон Раҳ-Аҳан жамоаси таркибида Эрон Премер-лигасида ўйнаган. Орадан бир йил ўтиб футболчи "Трактор" сафига келиб қўшилди ва 2019 йилгача клуб аъзоси эди. 2018 йилда у хочсимон боғлами ёрилиб, бир йиллик танаффусдан сўнг “Трактор”дан четлатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1