Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент —Термиз — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
2022 йилнинг 17-19-21-24-26-28 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 2-4-7-9-11-14 январь кунлари 157-сонли “Тошкент — Термиз” йўналиши:
Тошкент 21:42 — Термиз 11:41
2022 йилнинг 18-20-22-25-27-29 декабрь кунлари ва 2023 йилнинг 3-5-8-10-12-15 январь кунлари 157-сонли "Термиз — Тошкент" йўналиши:
Термиз 15:10 — Тошкент 05:42
Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, хабарда қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чипталари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz, дейилади хабарда.