АсосийJamiyat

⚡️ Мактаб ўқувчилари 14 кун дам олади. Қишки таътил кунлари эълон қилинди

'⚡️ Мактаб ўқувчилари 14 кун дам олади. Қишки таътил кунлари эълон қилинди'ning rasmi

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар қилди.

Маълум қилинишича, таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати — 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгилани хабар қилинган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар