АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев: “Свет, газ муаммоларини жуда яхши биламан, бу синовларни енгиб ўтишимиз керак”

'Шавкат Мирзиёев: “Свет, газ муаммоларини жуда яхши биламан, бу синовларни енгиб ўтишимиз керак”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раисилгидаги Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш давом этмоқда.
Давлат раҳбари ўзи ҳам оддий маҳаллада яшашини айтди. 
"Бизда ҳам маҳалла раиси бор. Ҳар сафар кўришиб қолсак" Раис бобо, ишлар яхшими, бизга саволлар йўқми",  деб сўрайман", — деди президент.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ҳамма муаммоларни шахсан ўзи кузатиб боришини таъкидлади. 
"Свет, газ муаммоларини яхши биламан. Тошкент шаҳрида свет-газ муаммоси бўлмаслиги керак. Ҳаммаси етарли даражада ажратилган. Фақат ўз ўрнида ишлатишни билиш керак", — деди президент. 
Шавкат Мирзиёев бугун борган қозонхонага ярим туманнинг "свет"и кетишини айтди.

Шунингдек, Учтепа туманидаги қатор объектларни кўздан кечирган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев айни пайтда туман фаоллари ва мутасаддилар билан учрашиб, муаммоларни муҳокама қилмоқда.

"Тошкентга 34 та йирик электр аккумуляторларини келтирмоқчимиз. Бу барқарор электр энергия билан таъминлашга ёрдам беради. Ҳар бир туманга тарқатамиз. Албатта, қийинчиликлар бор. Лекин сабр билан, муаммоларни ечимини излаб топиб, бу синовларни енгиб ўтишимиз керак", — деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар