АсосийJamiyat

Андижондаги метан "заправка"ларда пул билан навбатсиз киритувчи "рекетчи"лар пайдо бўлди (видео)

'Андижондаги метан "заправка"ларда пул билан навбатсиз киритувчи "рекетчи"лар пайдо бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги метан "заправка"ларда пул билан навбатсиз киритувчи  "рекетчи"лар пайдо бўлгани айтилган видео хабар тарқалди.

Видеохабар юзасидан Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Суриштирув натижасида  “SIFATLI METAN GAZ” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритаётган  шу туманда яшовчи  2 нафар шахслар К.Ў ва С.О.лар эканлиги аниқланган.

Ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194-модда 1-қисми ҳамда 200-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тартибда кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган.  

2022 йилнинг 12 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў ва С.О.ларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

 

    Бошқа янгиликлар