АсосийJamiyat

Қирғизистон парламенти спикери вазирга рус тилида маъруза қилишга рухсат бермади(видео)

'Қирғизистон парламенти спикери вазирга рус тилида маъруза қилишга рухсат бермади(видео)'ning rasmi

Қирғизистон парламент спикери Нурлан Шакиев йиғилишда табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутмановага рус тилида маъруза ўқишга рухсат бермади.

Вазир Қутманова нутқини рус тилида бошлади. Бироқ парламент спикери вазирни тўхтатиб, ундан давлат тили — қирғиз тилида гапиришни талаб қилди.Мажбур бўлган Динара Қутманова маърузасини қирғиз тилида давом эттирди.

Вазирнинг нутқидан сўнг қирғизистонлик депутатлардан бири парламент спикерининг бу талаби Конституцияга зид эканлигини айтган. Маълум бўлишича, Қирғиз Конституциясида рус тили расмий тил этиб белгиланган. 

"Агар фақат қирғиз тилида ҳисобот тингламоқчи бўлсангиз, Конституцияни ўзгартиришингиз керак”, — деб таклиф қилган депутат.

    Бошқа янгиликлар