Бухородаги тўй кортежида юк автомашиналари иштирок этди. Видеода юк автомашиналари серқатнов йўлни тўсиб, бошқа автомашиналарга халақит қилиб, қалтис ҳаракатлар билан бошқарилаётганлигини кўриш мумкин.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, қоидабузарлик Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлда содир этилган. Ака-укалар кенжа укасининг тўйидан ёрқин хотира қолишини истаб, юк машиналарида гуруҳ-гуруҳ бўлган тўй кортежига қўшилган ҳолатда йўл ҳаракати қоидаларини бузишган.
"Нотўғри иш қиляпмиз деб ўйламагандим. Биз фурачимиз, укамиз ҳам фурачи. Бошқалар биз қилган хатони такрорламасликларини маслаҳат берамиз", деди қоидабузар ҳайдовчи.
Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.






