АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинчалик тўхтатилади

'Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинчалик тўхтатилади'ning rasmi

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, бугун, 16 декабрь куни соат 08:00 дан 17:00 гача Юнусобод туманининг "Кулол-қорғон" ва "Бободеҳқон" МФЙлари ҳамда Юнусобод 12, 15 ҳамда 16-мавзеларидаги аҳоли яшаш хонадонларининг электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

Туман ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ болган юқори кучланишли "Юнусобод" подстансиясидан чиқувчи фидер "Обод-1", "Обод-2"  узатмасидан таминланувчи вақтинча котариб қойилган  юқори кучланишли магистрал ҳаво электр узатиш тармогини та]мирлаш монтаж ишлари олиб борилади. 

Шу сабабли ушбу худудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик тўхтатилади.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ  Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар