Тошкент вилояти Қибрай тумани “Маданият” маҳалласида яшовчи фуқаро Ю.Х. ўз хонадонидаги Иссиқхонани табиий газ қувурига ўғрилик йўли билан яширинча улаб, 592,1 минг куб табиий газни ноқонуний истеъмол қилиб келгани aниқланди.
Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 561,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шу каби, Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Ғойибон" маҳалласида яшовчи З.С. табиий газ тармоғига ер остидан резина қувур орқали яширин уланиб олиб, давлат рўйхатидан ўтмасдан металл эритиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 244,1 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






