Жорий йилнинг 11 ойида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида 134 451 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
- 122 856 таси харид чеки бермаслик;
- 5 672 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 473 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 5 450 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатлар асосида 69 102 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ўтказилган сайёр солиқ текширувлари материаллари кўриб чиқилган 58 170 та тадбиркорлик субектига 209,7 млрд сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланилиб, уларни 55 260 тасидан 203,9 млрд сўм жарима ундирилди.
Натижада, 50 554 холат бўйича хабар берган фуқароларга (ундирилган жарима суммасидан 20%) 33,2 млрд сўм мукофот тўланган.
Мурожаатларнинг 65 349 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги учун қайтарилган, дейилади хабарда.
16.12.2022 11:28
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 11 ойда 134 мингдан ортиқ мурожаат...






