Декабр ойининг бошида об-ҳавони белгилаган совуқ антициклон мамлакатни тарк этди.Ниҳоят ҳудудга илиқ ҳаво массалари кириб келди, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди, қор бутунлай эриб кетди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ушбу ҳолат сақланиб туради, Ўзбекистон бўйича қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятида баъзи жойларда шамол
15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво 9-14° илиқгача, баъзи жойларда 16-18° илиқгача исийди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5° юқоридир.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, аммо ҳарорат фони бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари 3о совуқ-2о илиқни, кундузи шанба куни 7-12о илиқни, якшанба куни 5-10о илиқни ташкил этади ва ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.






