1

Марокаш ФИФАга ЖЧдаги ҳакам устидан шикоят хати йўллади

СПОРТ 16.12.2022, 13:09
Марокаш ФИФАга ЖЧдаги ҳакам устидан шикоят хати йўллади

Маълумки, Жаҳон чемпинатида Марокаш терма жамоаси Мундиал ярим финалида Францияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Марокашликлар учрашув ҳаками устидан ФИФАга шикоят қилди. Ўйинни Сесар Артуто Рамос бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борганди.

Марокаш қироллик футбол федерацияси (ФРМФ) мексикалик ҳакамнинг учрашувдаги ҳаракатларидан норози бўлган ва шикоят юборган. Федерация учрашувда иккита пенальти берилмаган деб ҳисобламоқда. Дастлаб Тео Эрнандес ва Софян Буфал тўқнашувида ва кейин Ашраф Дарининг рақиб билан тўқнашуви оқибатида жарима майдони ичида йиқилиб тушгани эътиборга олинмаганидан норози.

“Марокаш қироллик футбол федерацияси Францияга қарши баҳс ҳакамлигига кескин норозилик билдиради. Шу сабабдан ФРМФ ташкилотга иккита баҳсли пенальти берилмагани ҳақида хат юборди. ФРМФ ВАР ҳам бу вазиятга эътибор қаратмаганидан ҳайратда.

Шунингдек, Марокаш футбол федерацияси Қатардаги Жаҳон Чемпионати ярим финалидаги ҳакамлик ишларидан норозилигини, терма жамоанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини эслатиб ўтади”, — дейилади баёнотда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1