“Пайариқтумангаз”нинг икки ходими суюлтирилган газдан тушган 147,4 млн сўмни талон-торож қилишди

ЖИНОЯТ 16.12.2022, 17:21
“Пайариқтумангаз”нинг икки ходими суюлтирилган газдан тушган 147,4 млн сўмни талон-торож қилишди

Суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Пайариқтумангаз” бўлимининг “Челакгаз” филиали СУГ хизмати моддий жавобгар шахслари Ш.А., Ф.Р. ва бошқалар 147,4 млн сўмлик суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1