АсосийJinoyat

Тошкентда 500 литр дизел ёнилғисини ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

'Тошкентда 500 литр дизел ёнилғисини ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

15 декабр куни Тошкент шаҳридаги “Назарбек” йўл патрул постида фуқаро А.Ю. бошқарувидаги Газел русумли автомобил юкхонасида Ф.Я. га тегишли бўлган 500 литр дизел ёнилғиси ностандарт ел

им идишларда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда олиб кетаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вазирликнинг маълум қилишича, нефт маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотиш инсонлар ҳаёти ва мол мулкига жиддий зарар етказиши ҳамда оғир асоратлар қолдириши мумкин. 

Бу каби ноқонуний ҳолатлар аниқланганда, биринчидан, аниқланган нефт маҳсулотлари мусодара бўлади. Шунингдек, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар