АсосийJamiyat

Қашқадарёда кадастр бўйича қилинган мурожаатларнинг 65 фоизи ижобий ҳал этилди

'Қашқадарёда кадастр бўйича қилинган мурожаатларнинг 65 фоизи ижобий ҳал этилди'ning rasmi

Қашқадарёда сўнгги бир ҳафта ичида аҳолидан келиб тушган 100 дан зиёд мурожаатларнинг 80 таси кадастр ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Қашқадарёда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва филиалларга 12-16 декабрь кунларида  жами 123 та мурожаатлар келиб тушган. 

Таъкидланишича, мурожаатларнинг аксарияти кадастр ҳужжатини расмийлаштириш масаласида.

Энг кўп мурожаат Қарши туманидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони 17 тани ташкил этади. 

Уларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, вилоят бошқармасига 35 та, шундан: 

Қарши шаҳри 8 та, 

Чироқчи тумани 2 та, 

Деҳқонобод тумани 7 та , 

Ғузор тумани 4 та, 

Касби тумани 2 та, 

Китоб тумани 5 та, 

Косон тумани 7 та, 

Муборак тумани 2 та, 

Яккабоғ тумани 4 та, 

Миришкор тумани 8 та, 

Нишон тумани 2 та, 

Қамаши тумани 2 та, 

Қарши тумани 17 та, 

Шаҳрисабз тумани 9 та, 

Шаҳрисабз шаҳри филиалига 9 та соҳага доир мурожаатлар келган. Мурожаатларнинг 80 таси соҳа ходимлари томонидан ижобий ҳал этилган.

Қўшимча қилинишича, вилоят бошқармаси ва унинг туман шаҳар филиалларига сўровномалар, ер участкаси ажратиш, низоли ҳолатлар, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида мурожаатлар келиб тушган.

    Бошқа янгиликлар