АсосийJamiyat

⚡️ Ўзбекистонда 21 декабрь куни қор ёғади, ҳарорат -11даражагача пасаяди — "Ўзгидромет"

'⚡️ Ўзбекистонда 21 декабрь куни қор ёғади, ҳарорат -11даражагача пасаяди  — "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида баъзи жойларига туман тушади. Ҳаво ҳарорати 7-10о илиқ атрофида бўлади.

Эртага республиканинг катта қисмида 7-10даража илиқ бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0-3о илиқгача пасаяди.

21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 3-8о илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат 9-11даража совуқгача кучаяди, кундуз куни 0-3 даража совуқгача пасаяди.

22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари 2-5даража совуқгача, кундуз кунлари 2-5даража илиқгача пасаяди.

Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.

 

    Бошқа янгиликлар