Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилишича, 19 декабрга ўтар кечаси Украинага 35 га яқин камикадзе дрон ҳужум қилган, улардан 30 таси йўқ қилинган. Ҳужумчи дронлар Азов денгизининг шарқий қирғоғидан учирилди.
Украина пойтахти мери Виталий Кличко шаҳарнинг Соломенский ва Шевченковский туманларида бир неча портлаш содир бўлганини маълум қилди. Ҳаво ҳужуми уч соатдан ортиқ давом этди.
Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, Эроннинг йигирмадан ортиқ "Шаҳед" учувчисиз учоқлари Киев ҳаво ҳудудида қайд этилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 15 га яқин дронни уриб туширди. Ҳужум натижасида муҳим инфратузилма объектига зарар етказилган.






