Бухоро вилояти Олот туманига қарийб 10 йил раҳбарлик қилган собиқ ҳоким қамалди. Бош прокуратура ушбу маълумотни "Darakchi.uz" сўровига асосан тақдим этди.
Маълум қилинишича, собиқ ҳоким ўз фаолияти давомида давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги зарар етказгани аниқланган.
Аниқловга асосан, шу йил 17 декабрь куни Бухоро вилоят прокуратурасининг иш юритувидаги жиноят иши доирасида айбланувчуга ЖКнинг 205 ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олинган.
Маълумот ўрнида, айбланувчи 2020 йилда Олот тумани ҳокимлигидан бўшатилиб, Қоракўл тумани ҳокими этиб тайинланган. 2021 йил 23 декабрь куни эса ушбу лавозимдан ҳам олинган.






