АсосийJamiyat

⚡️ Ўзбекистонда "Менинг биринчи уйим" янги ипотека дастури бошланади

'⚡️ Ўзбекистонда "Менинг биринчи уйим" янги ипотека дастури бошланади'ning rasmi

Янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилади. Бу ҳақда Президент Олий Мажлис ва ўзбек халқига йўллаётган Мурожаатномасида маълум қилди. 

"Конституциямизга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозим, деб ҳисоблайман.  

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмларини 1,5 баробарга ошириб, 90 мингга етказамиз. Бунда, икки йил олдин бошланган имтиёзли шартларда ипотека бериш давом эттирилади. Келаси йилда Тошкент вилоятида  “МЕНИНГ БИРИНЧИ УЙИМ” янги ипотека дастури бошланади.

Дастур доирасида, биринчи навбатда турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади", — Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар