1

Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Бакуда ўтказилаётган нуфузли турнирда ғолиб бўлди

СПОРТ 20.12.2022, 22:10
Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Бакуда ўтказилаётган нуфузли турнирда ғолиб бўлди

Маълумки, Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий шахмат мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг рапид йўналишида  амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов бугунги баҳсларда турнир чемпионига айланди.  

Нодирбек учинчи кун дастурида 1 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этди ва 14 очко билан халқаро хотира турнири ғолиблигини қўлга киритди.

Абдусатторов 7-турда энг яқин таъқибчиси озарбайжонлик Рауф Мамедовни мағлубиятга учратди. Руминиялик Ричард Раппорт ҳамда сўнгги турда ҳиндистонлик Гукеш билан дурангга рози бўлди.  

Якунда 9 партиядан 5 тасида ғалаба, 4 тасида дуранг ўйнаб, мусобақани мағлубияциз якунлади.

Эртадан шахматчилар блис йўналишида мусобақани бошлашади.

Ҳамюртимиз иштирокидаги бугунги ўйинлар:

7-тур. Нодирбек Абдусатторов - Рауф Мамедов (Озарбайжон) 1:0

8-тур. Нодирбек Абдусатторов - Ричард Паппорт (Руминия) 0,5:0,5

9-тур. Гукеш (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов 0,5:0,5

Якуний турнир жадвали: Нодирбек Абдусатторов – 14 очко, Валехо, Мамедов - 12, Ван Хао - 10, Раппорт, Мамедъяров - 8, Гадимбейли, Гукеш - 7, Шенкленд, Сулейманли – 6.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1