2022/2023 ўқув йили учун магистратура қишки қабули бошланди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар бугун 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.
Маълумот учун, Давлат қабул комиссияси қарорига биноан, истисно тариқасида фақат ушбу 2022/2023 ўқув йили магистратура қишки қабулида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топширишига рухсат берилган.
Муҳим жиҳати ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида белгиланган тартибда талаб этилган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.






