Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХ бошқармаси бошлиғи маълум қилди.
Маълум қилинишича, режага кўра, яқин бир ҳафта ичида асосий — Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли кўчалари бўйлаб йўлакчалар ташкил этилади. Қолган кўчаларда эса 1-2 ой ичида тўлиқ ташкил этилади.






