1

Тошкентда катта кўчада ёш қизга номақбул хатти-ҳаракат қилган эркак 15 суткага қамалди (видео)

ЖИНОЯТ 21.12.2022, 20:52
Тошкентда катта кўчада ёш қизга номақбул хатти-ҳаракат қилган эркак 15 суткага қамалди (видео)

Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг ёш қизга номақбул ҳаракат қилгани акс этган видео тарқалди. Ушбу фуқаронинг иши судда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида, очиқ суд мажлисида, туман суди судьяси Р. Рахманов раислигида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан 1971 йилда туғилган шахсга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.  

2001 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳри Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ёзган аризасида Тошкент вокзали ҳудудидаги автобекат олдида ўзига нотаниш бўлган ўрта ёшдаги эркак киши ноўрин ноқобул хатти-ҳаракатлар билан сўкиниб жамоатчилик олдида ўзининг паст ниятларини амалга оширмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан амалий ёрдам беришни ҳамда ҳолат юзасидан вазиятга ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар 2022 йил 15 декабрь куни Миробод тумани, Тошкент вокзали ҳудудидаги автобекат олдида ўзига нотаниш бўлган келишмовчилик сабабли ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги ҳақида кўрсатмалар бериб ўтган.

Суд мажлисида аризачи шаънига тегадиган хақоратли сўзлар билан хақорат қилиб, шарманда қилганини баён қилиб, суддан ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қарор устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эьтиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс томонидан эса, қарорнинг нусхалари унга топширилган ёки у томонидан ушбу кўчирма нусхалари олинган кундан эьтиборан худди шу муддат ичида берилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1