АсосийЖАМИЯТ

⚡Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 н...

'⚡Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди'ning rasmi

2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилди.

➡️Президент давлат стипендияси — 72 нафар;

➡️Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 100 нафар;

➡️Навоий номли давлат стипендияси — 234 нафар;

➡️Беруний номли давлат стипендияси — 95 нафар;

➡️Улуғбек номли давлат стипендияси — 26 нафар;

➡️Ибн Сино номли давлат стипендияси — 22 нафар;

➡️Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 3 нафар;

➡️Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 8 нафар;

➡️Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 6 нафар.

Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.

    Бошқа янгиликлар