АсосийJamiyat

UzAuto Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес форуми доирасида 570 миллион АҚШ долларлик сармоявий ва савдо-иқтисодий шартномалар имзолади

'UzAuto Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес форуми доирасида 570 миллион АҚШ долларлик сармоявий ва савдо-иқтисодий шартномалар имзолади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги бизнес-форум давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин, UzAuto Motors, Қозоғистон Тараққиёт банки ва Аллур компанияси (Қозоғистон) қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 570 миллион долларлик қатор шартномалар имзоланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“UzAuto Motors” АЖ ва Қозоғистон Тараққиёт банки Қозоғистонда “Аллур” автомобил заводи қувватларида кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича  йилига 30 000 дона “Chevrolet Onix” автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишувга эришишди. Лойиҳани амалга ошириш учун тахминан 50 миллион долларга яқин инвестициялар жалб қилинади, бу эса UzAuto'га Қозоғистонда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва бошқа потенсиал экспорт бозорларини ўзлаштиришга имкон беради.

UzAuto Motors ва Аллур ўртасидаги Қозоғистонга Аллур заводига 500 миллион долларлик автомобиль комплектлари ва бутловчи қисмлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича имзоланган келишув ҳам Ўзбекистон экспорт потенсиалини кенгайтиришга хизмат қилади.

UzAuto Motors, Қозоғистондаги лойиҳалардан ташқари, қозоғистонлик ҳамкорлари билан Ўзбекистонда замонавий, инновацион эҳтиёт қисмлар тарқатиш марказини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Ушбу келишув натижаси Ўзбекистонга 20 миллион доллар миқдорида инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, логистика занжирлари ва етказиб бериш йўналишларини оптималлаштириш ҳамда юкларни ташиш харажатларини камайтириш бўлади.

Ҳамкорликни истиқболли ривожлант режасида томонлар бозорларнинг эҳтиёжлари ва истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда автомобиллар қаторини янгилаш ва кенгайтириш имконияти тўғрисида келишиб олишди. Автомобилсозлик соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик икки давлатнинг иқтисодий тараққиётига янги туртки беради, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиради, бу орқали экспорт бозорларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

    Бошқа янгиликлар