АсосийJamiyat

Президент тадбиркорликка оид янги фармонни имзолади

'Президент тадбиркорликка оид янги фармонни имзолади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни "Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар берилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар