Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева тизимда коррупцияга карши кураш ишлари бўйича маълумот берди.
Вазирлик маълумотига кўра, 2022 йил август ойида Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра, Адлия вазирлиги тизимида 109 та коррупциявий хавф-хатар аниқланган (11та юқори, 55 та ўрта, 43 та паст даражада).
Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича адлия вазири томонидан жорий йилнинг 25 август куни Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган 36 та чора-тадбирдан иборат дастур тасдиқланди.
Бугунги кунда ишбу дастурда белгиланган вазифалари ижроси таъминланиб келинмоқда.
Ўз навбатида, 2022 йилнинг ўтган даврида аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича адлия органлари ва муассасаларининг 5 минга яқин бошқарув ходимлари узлуксиз касбий ривожлантириш платформасида ўқишда иштирок этди.






