АсосийDunyo

Қирғизистон ТИВ фуқароларини Тожикистонга бормасликка чақирди

'Қирғизистон ТИВ фуқароларини Тожикистонга бормасликка чақирди'ning rasmi

22 декабр куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қирғизистон фуқароларига мурожаат билан чиқди. 

Хабарда айтилишича, вазирлик қирғизистонликларнинг Тожикистонга киришини чеклаш чоралари давом этаётганини эслатган.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз халқидан Тожикистонга ҳар қандай саёҳатлардан тийилишни ёки Тожикистон орқали транзит йўналишини ўтказишни сўради.

Маълумот учун, аввалроқ қўшни Тожикистонда “номаълум вирус” тарқалаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар