Жорий йил 22 декабрь куни соат 19:15 да Андижон шаҳар С.Абдуллаев 5-тор кўчасида жойлашган яшаш уйида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Андижон шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:19 да етиб бориб, ёнғин соат 19:23 да қуршаб олинган ва 19:32 да ўчирилган.
Ҳодиса натижасида уйнинг тахминан 70 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёнган.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 3 нафар фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.






