Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форумида нутқ сўзламоқда:
"Иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусийлаштириш асосий мақсадларимиздир. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 1 200 та давлат корхонаси хусусийлаштирилди.
Келгуси йилда яна мингга яқин корхона ва объектни хусусийлаштириш ниятидамиз. Давлат мулкини хусусийлаштириш 2026 йилгача 25 дан ортиқ фаолият турида монополияга барҳам бериш имконини беради".
"Биз банк-молия соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, жумладан, соғлом рақобатни шакллантириш, хорижий банкларни фаол жалб этиш, давлат банклари улушини қисқартириш, самарали фонд бозорини яратишни мақсад қилганмиз.
Банкларни тижорийлаштириш давом эттирилиб, банк активларида хусусий секторнинг улуши 60 фоизга етказилади", — Хўжаев






