АсосийJamiyat

Қозоғистонда "Chevrolet Onix" автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси йилига 30 000 дона маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган Аллур автомобиль заводи қувватларида амалга оширилади

'Қозоғистонда "Chevrolet Onix" автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси йилига 30 000 дона маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган Аллур автомобиль заводи қувватларида амалга оширилади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев "Chevrolet Onix" автомобилларини кичик ҳажмдаги йиғиш усули билан ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлган қўшма объектлар қурилишини йўлга қўйди. Лойиҳани ишга тушириш маросими Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида тантанали равишда телемост форматида бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қозоғистонда "Chevrolet Onix" автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси йилига 30 000 дона маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган Аллур автомобиль заводи қувватларида амалга оширилади. Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев ўз навбатида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишини тилаб, объектлар қурилишига старт беришди.

Бу икки давлатнинг йирик машинасозлари ўртасидаги ўзаро яқиндан ҳамкорлигининг биринчи йили эмас,  бир неча йиллардан буён яқиндан ҳамкорликнинг натижасида улар нафақат ўз малакаларини ошириб, балки Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги саноат кооперациясини ҳам кенгайтиришмоқда. Биргаликда ривожланишнинг навбатдаги босқичи ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворини яратган ишонч ва ҳамкорликнинг табиий натижаси бўлди.

Аввалроқ, UzAuto Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми доирасида 570 миллион АҚШ долларлик сармоявий ва савдо-иқтисодий шартномалар, жумладан, ушбу лойиҳани молиялаштириш бўйича келишув имзолаганди.

    Бошқа янгиликлар