1

Самарқандда 13 ёшли қизни 2 йил давомида зўрлаб, ҳомиладор қилган эркак 12 йилга қамалди

ЖИНОЯТ 23.12.2022, 20:47
Самарқандда 13 ёшли қизни 2 йил давомида зўрлаб, ҳомиладор қилган эркак 12 йилга қамалди

Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаб, ҳомиладор қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга таяниб, UzReport ёзмоқда. 

Аниқланишича, 2021 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳридаги мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолган. Ҳолат юзасидан олиб борилган текширув давомида қизни у билан бир уйда бирга яшаб келаётган онасининг хонадоши зўрлагани аниқланган. Зўравонлик қизнинг 11 ёшидан бошланган.

Эркакка нисбатан Самарқанд шаҳар суди томонидан жазо тайинланган. Суд ҳукми билан айбдор Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда судланувчига 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1