Ижтимоий тармоқларда Ургут туманининг Ватак маҳалласида аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Хабарда қайд этилишича, аёлнинг қайнонаси келини ҳали ёш невараларини доимий равишда қаттиқ калтаклаётгани, ўлдириб қўйишидан қўрқаётганини маълум қилган. Боласини калтаклаётган аёлнинг сўзларидан у турмуш ўртоғидан шу йўл билан қасд олишга урингани кўринган.
Видеода боланинг бурнидан қон келгани, шунга қарамасдан, она уни ураётгани акс этган. "Томоша қил, ҳайми, кайф қил… Сени касрингга бачаларинг ем бўлади. Кўриб томоша қил, мана бошланди, сенинг қилган қилиқларинг учун бошланди", — дея ерда ётган болани кўтариб, ерга урган.
Ҳолат юзасидан Ургут туман ҳокимлиги маълумот тақдим этди. Қайд этилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.
"Ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади хабарда.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...06.02.2023, 09:34
Туркия жанубида 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳоли...04.02.2023, 10:59
ДХХ томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар берди "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро...04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...