АсосийJamiyat

⚡️Расман! Расул Кушербаевнинг ваколати тугатилди

'⚡️Расман! Расул Кушербаевнинг ваколати тугатилди'ning rasmi

Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатдан олдин ваколатларини тугатиш масаласини кўриб чиқди.

МСК раисининг сўзларига кўра, Кушербаев ўз аризасида нима учун депутатлик мандатини тугатмоқчилиги сабабини кўрсатмаган. Видеоселектр тарзида ўтказилган йиғилишда комиссия аъзолар бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллади. Қаршилар бўлмаган.
"Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида" ги қонунига мувофиқ депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:

- у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда;

- у қонунга кўра депутатлик, сенаторлик ваколатларини амалга оширишига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда;

- унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

- у чақириб олинган тақдирда;
суд уни муомалага лаёқатсиз деб топган тақдирда;

- у суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;

- у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;

- у вафот этган тақдирда;

- палата тарқатиб юборилган тақдирда.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини маълум қилганди.

"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар. Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин", деб ёзганди Кушербаев. 

    Бошқа янгиликлар