Бугун ижтимоий тармоқларда Чевролет Оних харидорларнинг ишончини оқламаганлиги учун январь ойида Чевролет Лаcетти автомобили учун контрактация очилиши режалаштирилаётганлиги тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Ушбу масалага УзАуто Моторс расмий муносабат билдирди:
УзАуто Моторс компанияси эълон қилинган ахборотни ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ахборотнинг фейк хабар эканлигини расман маълум қилади.
Ҳурматли блогерлар ва харидорлар, сиздан шубҳали манбаларга ишонмаслигингизни ва фақат УзАуто Моторс компаниясининг расмий каналларидан ахборот олишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.






