АсосийDunyo

Қозоғистон Украина тиббиёт муассасалари учун 41 та кучли генератор жўнатди

'Қозоғистон Украина тиббиёт муассасалари учун 41 та кучли генератор жўнатди'ning rasmi

Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги Facebook'да маълум қилди, деб хабар беради “Укринформ”.

Биз қардош Қозоғистон халқидан ажойиб Рождество совғаси олдик: тиббиёт муассасаларимиз учун 41 та кучли генератор”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, генераторлар рус тажовузкорлари ҳужуми остида бўлган вилоятларга - Николаев, Днепропетровск, Харковга етказилади.

"Ҳар бир генератор операция хоналари, реанимация бўлимлари ва кислород станцияларининг узлуксиз ишлашининг кафолатидир", деб таъкидлади  мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко.

Генераторлар партияси депутат Сергей Нагорняк раислигидаги “Украина-Қозоғистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи саъй-ҳаракати билан етказиб берилди.

“Укринформ” маълумотларига кўра, Россиянинг энергетика инфратузилмаси объектларига қаратилган ҳужумлари фонида Европа Иттифоқи давлатлари томонидан  2022 йилда Украинага мингдан ортиқ электр генераторларини берилган.

    Бошқа янгиликлар